Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари

0
259

 (1483-1530) 

Захириддин Мухаммад Бобур Урта аср Шарк маданияти, адаби ёти ва шеъриятида узига хос урин эгаллаган адиб, шоир, олим булиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда хамдир. Бобур кенг дунёкараши ва мукаммал акл- заковати билан Хиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи колган булса, сержило узбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жахоннинг машхур тарихнавис олимлари каторидан хам жой олди. Унинг нафис газал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари булиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, “Харб иши”, Аруз хакидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси сохаларига муносиб хисса булиб кушилди. Захириддин Мухаммад Бобур 1483 йил нинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг хокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Бу даврда Марказий Осиё ва Хуросонда турли хокимлар, ака-укалар, тога-жиянлар, амакиваччалар уртасида хокимият — улуғ боболари Амир Темур тузган йирик давлатга эгалик килиш учун кураш нихоят кескинлашган эди. Адабиёт, нафис санъат, табиат гузаллигига ёшлигидан мехр куйган Захириддин, барча Темурий шахзодалар каби бу илмларнинг асосини отаси саройида, етук устозлар рахбарлигида эгаллади. Бирок; унинг беташвиш ёшлиги узокка чўзилмади. 1494 йили отадан етим қолди. 12 ёшида отаси урнига Фарғона улусининг хокими этиб кутарилган Бобур каламни киличга алмаштириб, Андижон тахти учун укаси Жахонгир Мирзо, амакиси Султон Ахмад Мирзо, тогаси Султон Махмудхон ва бошка ракибларга карши курашишга мажбур булди Бобур укаси Жахонгир Мирзо билан муросага келиш учун унга ён беришга — Фаргона улусини иккига таксимлаб, ярмини укасига топширишга карор килда ва узи Самарканд учун олиб борилаётган курашга киришиб кетди. Бир неча йил давом этган бу кураш кирғинбаротдан бошка бирор натижа бермади: унда катта харбий куч билан аралашган Шайбонийхоннинг қўли баланд келди ва Бобур Самаркандни ташлаб кетишга мажбур булди. 1504 йили Шайбонийхон Андижонни хам кулга киритгандан сунг, Бобур жанубга караб йул олди ва Кобул улусида Уз хокимиятини урнатди. 1505-1515 йилларда у Марказий Осиёга кайтишга бир неча бор уриниб курди. Аммо бу уринишлардан хеч кандай натижа чикмади. Сўнг ўз мавқеини янада мустахкамлаш максадида, 1519-1525 йиллар давомида Хиндистонни кўлга киритиш учун бир неча бор жанглар олиб борди. 1526 йил апрел ойида Панипатда Хиндистон султони Иброхим Луди билан ва 1527 йили март ойида Читора хокими Рано Санго билан булган жангларда Бобурнинг кули баланд келди. Тарихий маълумотларнинг баён килишича, Бобурнинг Хиндистонга юришида Дехли хукмдори Иброхим Султон сиёсатидан норози булган Панжоб хокимлари хам Бобурни кУллаганлар ва Сикри жангидаги бу галаба Бобурга Хиндистонда Уз хукмронлигини узил-кесил урнатиш ва Бобурийлар сулоласини барпо этиш имкониятини берди. Оврупо тарихчилигида “Буюк мўғуллар” номи билан “ғаллати машхур” булган, аслида “Бобурийлар сулоласи”  Хиндистонда 300 йилдан ортик хукмронлик килди Бобур бу галабадан кейин узок яшамади — 1530 йил декабр ойида, Агра шахрида вафот этди ва кейинрок унинг васиятига кура фарзандлари унинг хокини Кобулга олиб келиб дафн этдилар. Бирок киска бир вакт ичида Бобур Хиндистонда сиёсий мухитни баркарорлаштириш, Хиндистон ерларини бирлаштириш, шахарларни ободонлаштириш, савдо-сотик масалаларини тугри йулга куйиш. Боғ — роғлар яратиш ишларига хомийлик килди. Хиндистонни ободонлаштириш, унда хозиргача машхур булган меъморий ёдгорликлар, боглар, кутубхоналар, карвонсаройлар қурдириш, айникса, унинг ўғиллари ва авлодлари даврида кенг микёсга ёйилди. Хиндистон саньати ва меъморчилигига Марказий Осиё услубининг кириб келиши сезила бошлади. Бобур ва унинг хукмдор авлодлари хузурида уша даврнинг илгор ва зехни уткир олимлари, шоирлари, мусикашунослари ва давлат арбобларини мужассам этган мукаммал бир маънавий-рухий мухит вужудга келди. Бобурийлар давлатидаги маданий мухитнинг Хиндистон учун ахамияти хакда Жавахарлаъл Неру шундай ёзган эди: “Бобур Хиндистонга келгандан кейин катта силжишлар юз берди ва янги рагбатлантиришлар хаётга, санъатга, ар хитектурага тоза хаво бахш этди, маданиятнинг бошка сохалари эса бир- бирларига туташиб кетди”. Бобур Хиндистонда катга хажмдаги давлат ишлари билан бир каторда узининг адабий-бадиий фаолиятини хам давом эттирди ва юкорида зикр этилган асарларини яратди. Бобурнинг бутун жахон оммасига машхур булган шох асари “Бобурнома” дир. Маълумки, унда Бобур яшаган давр оралигида Мовароуннахр, Хуросон, Эрон ва Хиндистон халклари тарихи ёритилган. Асар асосан уч кисмдан иборат булиб, унинг биринчи кисми — XV асрнинг иккинчи ярмида Марказий Осиёда руй берган вокеаларни; иккинчи кисми — XV асрнинг охири ва XVI асрнинг биринчи ярмида Кобул улуси, яъни Афгонистонда руй берган вокеаларни; учинчи кисми — XVI асрнинг биринчи чорагидаги Шимолий Хиндистон халклари тарихига багишланган. “Бобурнома”да уша даврнинг сиёсий вокеалари мукаммал баён килинар экан, уз юрти Фаргона вилоятининг сиёсий-икгисодий ахволи, унинг пойтахти Андижон шахри, Марказий Осиё- нинг йирик шахарлари: Самарканд, Бухоро, Карши, Шахрисабз, Уш, Урганч, Ўратепа, Термиз ва бошка шахарлар хакида нихоятда нодир маълумотлар келтирилган. Унда Қобул улусининг йирик шахарлари Қобул, Fазнa ва улар ихтиёридаги кўпдан — кўп туманлар, вилоятлар, Шимолий Хиндистон ҳақида маълумотларни учратиш мумкин.

(Интернет материаллари асосида)

“Хўжа Аламбардор”  жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов