Ватан ҳимоячилари куни

0
40

Ватан ҳимоячилари куни

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаққиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган,  «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125- моддасида:

— «Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади» —  деб ёзиб қўйилган.

Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажариши вожибдир.

Бошқа бир ҳадисда эса бундай деб марҳамат қилинган:

“Кимики Аллоҳ таоло йўлида бир ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимики сарҳадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади”.

 

Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур!

 

Раҳимберди домла Раҳмонов