Ўзбекистон мусулмонлари раиси ўринбосари Жума намозини “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжидида адо этдилар

0
752

31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжидига муборак Жума намозини адо этиб бериш учун ташриф буюрдилар.

Сўз аввалида масжид жамоасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов номларидан самимий дил изҳорлари ва саломларини етказдилар. Иброҳим домла мусулмонларни Ражаб ойи кириб келганлиги билан муборакбод этиб, бу ойда қилинадиган савоб амалларнинг фазилати олдинги ойлардан кўра янада кўпроқ ажрга эга бўлиш мумкинлигини жамоатга эслатиб ўтдилар. Бу борада оилада тарбиянинг ҳам ўрни муҳим эканлиги ва дастлабки таълим-тарбия оиладан, ота-она мактабидан бошланиши ва ундан кейинги мактаб ва билим юртида олинган тарбия уйида олган тарбияни тўлидирувчи бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Сухбат сўнггида дуога қўл очилиб юртимиз тинчлиги ва халқимизнинг ҳаёти бунданда фаровон бўлишини сўраб Аллоҳ таолога илтижолар қилинди.

Манба:vakillik.uz