Сўнгги намоз

0
377

Бу воқеа Арабистон ярим оролларининг вилоятларидан бирида, яъни Асирнинг пойтахти Абҳада содир бўлган. Шом намозини адо қилиб бўлгач, қиз ойнага қараб пардоз қилар, никоҳ тўйига ўзини тайёрлаш учун қордек оппоқ келинлик либосини кияр эди.

Шу аснода у хуфтонга айтилаётган азонни эшитиб қолди ва унга таҳоратсизлик етганини эслади. У онасига: “Ойи, мен таҳорат олиб, намоз ўқишим керак”,  деди.

Онаси бу сўзларни эшитгач ҳайрон қолиб: “Эсинг жойидами? Сени меҳмонлар кутишяпти! Таҳорат олсанг, юзингдаги  пардозинг расво бўлади! Бас, етар, айни дамда намозингни ўқишинг шарт эмас!

Аллоҳга қасамки, агар таҳорат олиб, пардозингни бузсанг, қаттиқ хафа бўламан ”, деди. Қиз шунда мулойимлик ила жавоб қилиб деди: “Ойижон, Аллоҳга қасамки, мен бу хонадан намозимни адо қилмай чиқмайман”.

Онаси жаҳл қилиб: “Ўзи шундоқ ҳам вақт оз, яна пардоз қилишингга вақт йўқ! Сени пастда меҳмонлар интизорлик билан кутишяпти. Қандай қилиб сен уларнинг олдига пардозсиз тушмоқчисан? Қиз бола келин бўлганда очилиб кетиши керак.

Пардозсиз уларнинг кўзида чиройли келинлик тасаввурини қолдира олмайсан! Сенинг устингдан мазах қилишади”.

Қиз онасидан жилмайиб сўради: “Ойижон, сиз мени мана шу одамларнинг кўзида чиройли кўринмаслигимдан қўрқяпсизми? Унда мени яратган Холиқнинг ҳузуридаги аҳволим қандай бўлади? Мен шундан қўрқаман, агар мен намозимни ўтказиб юборсам, Унинг олдида мен чиройли бўла оламайман”, деди-да, таҳорат олишни бошлади.

Юзидаги барча бўёқлар оқиб тушди. Кейин у намоз ўқишга киришди. Саждага борар экан, бу унинг охирги саждаси эканлигини билмасди. У саждага борганда нафас олиши тўхтади…

Акбаршоҳ  Расулов

Изоҳ

МУЛОҲАЗАЛАР