Саудия Арабистони ижтимоий тармоқлардаги 360 000 саҳифани ёпиб қўйди

0
515

Саудия Арабистони ҳукумати Ижтимоий тармоқлардаги террорчи гуруҳлар, хусусан ИШИДга алоқадор 360 000 саҳифа (профил)ни блоклаб қўйди. Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, уларнинг кўпчилиги Қуръон Каримга оид машҳур ОАВларнинг сохта саҳифалари бўлган. 

«ИШИД ҳар куни ижтимоий тармоқларга ўз ғояларига йўғрилган 130 000 дан ортиқ маълумотни жойлайди», дея ҳуқуқ тартибот ходими Абдула Ал-Шаҳрининг сўзларидан нашр иқтибос келтиради. Унинг сўзларига кўра, бундай тоифалар Саудия Арабистони қироллигида машҳур бўлган оммавий ахборот воситаларининг номидан ижтимоий тармоқларда, айниқса мамлакатда оммавийлашган Twitter тармоғида соҳта саҳифалар очиб фаолият юритади. Ва улар бу борада Қуръони Карим оятлари ва Ҳадиси шарифлардан мусулмонлар ҳиссиётларини жунбушга келтириш орқали таъсирчан тарзда, устомонлик билан фойдаланадилар.
 
Шунингдек, манбанинг қайд этишича, ҳар кунги блокланаётган саҳифаларнинг сони 80% га ортган. 
Манба:vakillik.uz 

МУЛОҲАЗАЛАР

Please enter your comment!
Please enter your name here