Саудия Арабистони ҳукумати Макка ва Мадина шаҳарларида сурат ва видеога олишни таъқиқлади

0
493

Саудия Арабистони ҳукумати  Макка ва Мадина шаҳарларидаги муқаддас жойларни сурат ва видеога олишни таъқиқлади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг “Marwa” манбаси хабар қилмоқда. Таъқиқ нафақат ҳожилар ва зиёратчиларга, балки журналистларга ҳам қўйилган. Расмий равишда таъқиқнинг сабаби,  муқаддас жойларни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш эканлиги айтилмоқда. Шунингдек, мусулмонларнинг ҳаж рукнларини мукаммал адо этиши учундир. Қонунни бузганлар учун сурат ва видеога олиaш техникасини олиб қўйиш ёки жиноий иш очилиши мумкин.

islam.ru