Қабр

0
110

Анас розияллоҳу анҳу дедилар:

— “Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Гулсум розияллоҳу анҳонинг жанозаларига хозир бўлдик, ва қабристонга ҳам бордик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қизларининг қабрлари устида ўтирган эдилар. Кўрдимки, у зотнинг икки кўзларидан ёшлари оқиб турибди, дедилар:

 

— “Ораларингизда бу кеча хотинига яқинлашмаган киши борми?”.

Абу Талха розияллоҳу анҳо дедилар:

— “Мен, ё Расулаллоҳ”.

“Сен бу қабрга тушгин”.

Кейин у зот қабрга тушдилар.