Нишонга урилган гаплар: “Сени намозга олиб бормайдиган қадамлар жаннатга ҳам олиб бормайди!”

0
29

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Қалбларнинг энг афзали: содиқ қалбдир.

Одамларнинг энг афзали: сени Аллоҳ розилиги йўлида яхши кўргани учун сени унутмайдиган кишидир.

Кунларнинг энг афзали: гуноҳсиз ўтказган кунингдир.

Ҳадяларнинг энг афзали: сенга билдирмасдан сени дуо қилиш учун кўтарилган қўллардир.

Фикр ажойиботлари

*****

Сени намозга олиб бормайдиган қадамлар жаннатга ҳам олиб бормайди!

“Фикр ажойиботлари”

*****

Тинглаш одоби

Ато раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Албатта, бир киши менга бир ҳадис айтади ва мен унга, худди аваал эшитмагандек, жим туриб қулоқ соламан. Ваҳоланки, у ҳадисни ўша одам туғилишидан олдин эшитганман».

*****

Қаерда бўлсанг ҳам, агар юзингни Роббинг тарафга бурмасанг (намоз ўқимасанг), ҳақиқий хотиржамлик ва чинакам саодатни ҳаргиз топа олмайсан. Бас, шундай экан, Аллоҳга яқинлаш, бахтли бўласан.

*****

Кўп ҳолларда Аллоҳ сендан сен хоҳлаётган нарсани манъ қилади. Сенга ўзинг муҳтож бўлиб турган нарсани бериши учун шундай қилади.

Фикр ажойиботлари

 

 Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов