Нима учун Буюк Британиялик зиёратчилар Ҳажга велосипедда бормоқчилар?

0
88

Буюк Британиялик 8 нафар мусулмон бу йили Ҳаж сафарига велосипедда боришга қарор қилдилар. Улар сафар давомида бир миллион фунт стерлинг миқдордаги маблағни тўплашни ва уни суриялик қочқинларга хайрия қилишни ният қилганлар.

“Сўнгги йиллрада биз ҳажнинг ҳақиқий моҳиятини, машаққатини унутиб қўйдик. Авваллари зиёратчилар бу улуғ сафарга ярим йил вақт сарфлар эдилар. Баъзилари эса икки йилгача қолиб кетишар эди. Бу – ибодат сафаридир, шунингдек, биз учун кўплаб инсонлар ҳаётини ўрганиш имкониятидир. Биз улар билан мулоқотларда бўлиб, нима учун транспортнинг бу турини танлаганимизни сўзлаб берамиз”, дея изоҳлайди зиёратчилардан бири. Мусулмонлар маршрути Франция йўлларидан ўтиб, кейин, Швецария, Германия, Австрия, Лихтейнштейнни кесиб ўтиб, Италияга қадар етиб борадилар. Сўнгра гуруҳ паром (катта кема) билан Грецияга етиб бориб, денгиз устидан самолетда кесиб ўтиб, Мисрга Искандарияга борадилар. Кейин яна паром орқали Маккага етиб борадилар.

Манба:vakillik.uz

Изоҳ