Муфтий ҳазратнинг Фарғона вилоятига ташрифлари бошланди

0
67

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Фарғона вилоятига сафарлари бошланди. Муфтий ҳазрат сафарни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Шоҳ Толиб” жоме масжидига ташрифи билан бошланди. Ушбу жоме масжидда муфтий ҳазратлари пешин намозини адо этиб, мўмин-мусулмонларга Рамазон ойи ўзининг хайру баракаси, саховати, мўл-кўл эҳсонларини шукуҳ билан юртимиз узра давом этаётганини баён қилдилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари диёримиздаги барча масжидларда таровиҳ ва хатми Қуръонлар ўқилаётгани, намозхонлар масжидларда қориларнинг Қуръон ўқишларини мароқ билан эшитаётганлари, кексалар кўзларида миннатдорчилик ёши балқиганини кўриб, Яратганга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар.

Фарғона вилоятига муфтий ҳазратнинг ташрифларидан мўмин-мусулмонлар мамнун бўлиб, таъсирли ва мазмунли суҳбат учун ўз ташаккурларини билдиришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

Изоҳ