Михсиз масжид

0
44

Туркиянинг Самсун вилояти Чоршанба туманида дунёда ёғочдан қилинган  энг қадимги масжидлардан бири жойлашган. Масжиднинг эътиборли томони шундаки, бир дона мих ишлатилмасдан қурилган. “Геджули” масжиди 1206 йилда бутун ёғочдан қурилган. Масжид ҳудуди 392 кв. метрни ташкил қилади. Бир пайтнинг ўзида масжидга 300 киши сиғади. Масжид ҳозирда фаолият олиб бормоқда. Ҳар жумъа намози куни мусулмонлар йиғилади.