Каъбанинг эшиклари тарихи

0
47

Муборак Каъбатуллоҳ мавжуд бўлгандан бери унга бир нечта эшик қўйилган. Тарихчиларнинг айтишича, биринчи вақтларда Каъбатуллоҳнинг эшиги бўлмаган. Каъбатуллоҳга биринчи эшик қўйган шахс бу  қирол Туббадир. Биринчи эшик ёғочдан қилинган бўлиб, узоқ вақт ўзгармасдан турган. Буюк саҳобий  Зубайр ибн Аввом  р.а. янги эшик ясашни буюрмаган экан. 64 ҳижрийда Каъбатуллоҳ эшиги янгиланган.

Халифа Мурод 4 чи даврида эшикни ўзгартиришган. Эшик атрофига 200 фунтлик кумуш безаклар берилган. Эшикнинг ўзи олтин билан безатилган. Бу эшик олтин ва кумуш аралашган биринчи эшикдир.

3 аср ўтганидан сўнг Саудия Арабистони асосчиси қирол Абдулазиз бин Сауд 1363 ҳижрийда янги эшик  қўйдирди. Бу ҳақда тарихий ҳужжатларда  келтирилган. Бу эшик атрофи кумуш ва ичи олтиндан ясалган.
Ҳозирги эшик қирол  Холид ибн Абдулазиз томонидан буюрилган ва уста Ахмад ибн Иброҳим Бадр  ясаган. Каъбатуллоҳнинг ҳозирги эшигига 280 кг олтин ишлатилган. Эшикнинг баҳоси 13.420 млн га баҳоланган.