Истиқлол шукуҳи кезмоқда юртда

0
354

Аллоҳ таолога бехад ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз қутлуғ мустақиллик байрами остонасида турибди. Ўзлигимизни, маънавиятимизни ва маданиятимизни ўзида мужассам этган кун. Бу кун мамлакатимиз ва фуқароларимиз ҳаётида катта бурилишга сабаб бўлган муқаддас кундир. Истиқлол шарофати билан қадимги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муборак қадамжолар обод бўлди. Улуғ алломалар марқадлари қайтадан қурулиб обод қилинди. Ҳозирда  Республикамизда икки мингдан ортиқ масжидлар фаолият олиб бормоқда. Ўндан ортиқ  диний таълим берувчи муассасалар фаолият олиб бормоқда. Ҳар йили етти мингдан ортиқ ҳожиларимиз муборак ҳаж зиёратига боришмоқда. Умра зиёратига ҳар йили ўн мингдан зиёд зиёратчилар ташриф буюришмоқда. Мусулмонларнинг муқаддас икки байрами Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити расмий давлат байрамлари қилиб белгиланган. Бундан ташқари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жадал равишда олиб борилмоқда. Замонавий янги типдаги уйлар, корхоналар, янги шаҳарлар барпо қилинмоқда. Пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва вилоят марказларини боғлаш учун Испания давлатидан “Талго” тезюрар поездлари олиб келинди. Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси узида мавжуд эски самолётлардан воз кечиб, самолёт паркини замонавий “Боинг” лар билан тўлдирди. Айни вақтда эски самолётлардан буткул воз кечилди. Қишлоқ жойларда ҳам шаҳарники сингари замонавий бинолар қад кўтармоқда. Яшаш шароитлари, ичимлик суви, газ ва бошқа кундалик эҳтиёжлар муаммолари ҳал қилинмоқда. Яшаш тарзимиз аввалдан ўн карра яҳшиланган. Ёшлармизга ҳам катта эътибор берилмоқда. Уларга замонавий фанларни эгаллаш учун барча зарур шарт ва шароитлар муҳайё қилинмоқда. Спортчиларимизга кўрсатилган эътибор туфайли олимпиадаларда катта ўринларга сазовор бўлишмоқда. Хуллас, истиқлол ўзлигимизни намоён қилди. Мақсадимиз шу юрт осмони мусаффо бўлсин, замини тинч ва баракали бўлсин. Фуқаролари бахтли ва мазмунли ҳаёт кечиришсин. Борингки, дунёдаги барча яҳшиликларни кўришни Аллоҳ таолонинг ўзи муяссар қилсин. Омин. Ё роббал оламин.

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

 Раҳимберди Раҳмонов