Хиндистон ҳукумати давлатда ноқонуний яшаб юрган Бангладеш иммигрантларини ҳайдамоқчи. Ассама штатидан тахминан 5 млн кишидан яшаш манзилини тасдиқловчи ҳужжат сўралиши ва улар бу ҳужжатни кўрсата олмаслиги тайин. Шундан сўнг улар ҳайдалиши мумкин. Бангладешлик муҳожирлар 1971 йилдан бери хиндистонда яшаб келишади. Аммо уларга ҳужжат берилмаган. Бу тозалаш 60 йилда биринчи бор ўтказилмоқда. Ассама штатида 32 млн киши яшайди. Шундан 30 % мусулмонлардир. Улар  қаерга ҳайдалади, бу ҳозирча номаълум.