Ҳайит олдидан ҳашар

0
113

2017 йил  24-25 июн кунлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида муборак Рамазон ҳайити олдидан ҳашар уюштирилди. Ҳашарда масжид имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов бошчилигида  масжид ходимлари, масжид фаоллари ва Камолон маҳалла аҳли чиқиб ёрдам беришди. Масжид ичи чанг ва ғуборлардан тозаланди. Масжид гиламлари махсус ювиш воситаси билан ювиб чиқилди. Дарахтлар таги оқланиб, гуллар атрофи буталаниб, масжид ҳовлиси тозаланиб, чиқиндилар олинди. Масжид таҳоратхонаси тозаланиб шароитлар яратилди. Эртанги ҳайит куни учун жойнамоз ва гиламлар тайёрлаб қўйилди.

Сайт ходими: Азимов С.