Ҳалоллик дўкони

0
43

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрининг Олий ўқув юрти қошида  “Ҳалоллик дўкони” очилди. Унга кўра, дўконда сотувчи йўқ бўлиб, талабалар ўзларига керакли нарсаларни олиб, ҳақини махсус қутига ташлаб кетадилар.

“Олувчилар ҳалолликка қатъиян амал асосида ҳаракат қиладилар. Биз шундай қилиб ёшлар орасида ҳалоллик, комил инсон ва ўз – ўзини тўғри бошқариш қоидаларини ривожлантирмоқчимиз” – дейди дўкон очувчиларнинг бири.

Ҳозирда бундай дўконлар Остона ва Олма-Ота шаҳарларининг бир неча Олий ўқув юртларида очилган.