Гиёҳвандлик – насллар кушандаси

0
131

Гиёҳвандлик асримизнинг энг жиддий муаммоларидан бўлиб, унинг ҳавфи ҳалигача сусайгани йуқ. Гиёҳвандлик билан кураш асло тўхтамаяпти. Унга қарши турли қонунлар ва қарорлар қабул қилинмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг  1987 йил 7 декабрда қабул   қилган резолюциясига  (№42/112). биноан ҳар йили 26 июнда Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking)  нишонланади. Ҳар йили ўтказилалдиган тадбирларга алохида ном берилади.

Маълумотларга кўра, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз берар экан.

Наркомания ва наркобизнесга қарши кураш Халқаро ассоциациясининг маълумотларига қараганда, бугунги кунда гиёҳванд эркакларнинг ўртача ёши 31, аёлларники эса 28 ни ташкил қилади. Уларнинг 77 фоизи 39 ёшдан катта бўлмаган шахслар бўлиб, ярмидан кўпроғи 15-19 ёшли ўсмирлардир. Агар аҳвол шундайлигича қоладиган бўлса, дунё миқёсида уларнинг умумий сони яқин орада икки баравар ошиш хавфи бор экан.

БМТ экспертлари ўтказган тадқиқотлар хулосаларига кўра, жаҳонда ҳар йили тахминан 100 минг наркоман вафот этмоқда. Статистик маълумотлар бугунги кунда наркобизнес савдосидан тушадиган даромад йилига 400 миллиард долларни ташкил этишини кўрсатади.

Қанчадан қанча ёшларнинг тақдири ушбу гиёҳвандлик сабаб ҳайф бўлмоқда. Умрлар хазон бўлмоқда. Келажак ҳаётини сўроқ остига қўймоқда. Ёшлар ўзлари билмаган ҳолда бу зарарли оғунинг кушандасига айланиб бормоқда. Оқибатда турли даволаб бўлмайдиган оғир касалликлар, наслсизлик, бепуштлик, тери таносил касалликлари, турли юқумли касалликлар энг ҳавфлиси ОИТС ни юқишига олиб келади. Шунинг учун бу иллатнинг яқинига йўламасликни ёшларимизга тушунтиришимиз керак. Ҳатто Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: —

 Ҳар бир ақлни кетказувчи ва маст қилиб, баданни бўшаштирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”.

Ислом дини ҳам бу каби зарарли амалларга қатъиян қарши курашади. Гиёҳвандликнинг оқибатлари билан огоҳлантиради. Зарарли амалларни қилишни оғир гуноҳ эканлигини баён этади. Азизлар, атрофингиздагиларни бу гиёҳвандлик асоратидан, зараридан огоҳ этинг. Ёшларни бу каби иллатлар ҳатаридан огоҳ этиб туришимиз зарур.

“Хўжа Аламбардор” жоме

масжиди имом хатиби:

Раҳимберди Раҳмонов