Фарзандлар тарбияси

0
406

                                    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Жамиятда оиланинг ўрни, оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти катта. Инсоннинг ҳаёти турли босқичлардан ўтади. Булар орасида энг аҳамиятлиси ёшлик босқичидир. Бу давр ўта нозик давр бўлиб, инсоннинг қувватга тўлаётган, ҳаётнинг турли сўқмоқларидан ўтиб бораётган давр ҳамдир. Мана шу даврда унга оилада жуда катта эътибор кўрсатиш, ота-она, устозлар, таълим муассасаларининг ҳаёт чорраҳаларида ўзининг муносиб ўрнини билиб олиши, маънавий комил бўлиб етишиши, атрофдаги инсонларга муносабатини белгилаб олишида кўмакчи бўлишлари лозим. Зеро, келажакда одоб-ахлоқ, илм-маърифат, ҳалоллик, ростгўйлик каби фазилатларнинг эгаси бўлиш мана шу кичик жамият бўлган – оила ва билим даргоҳларидан бошланади.

Фарзандлар миллатнинг келажаги бўлгани учун ҳам, уларнинг тарбиясига жиддий аҳамият берилиши лозим. Инсоннинг келажакда қандай шахс бўлиб етишиши ёшлик давридан билина бошлайди. Ёшлигида ундаги шаклланган сифатлар бутун умри давомида ҳамроҳ бўлади. Мана шу сабабдан ҳам жамиятда ёшларнинг одобли, ақлли, ҳалол, тарбияли инсон бўлишлари учун ҳаракат қилинади.

Ислом дини инсоннинг икки дунё саодатини кўрсатиб берувчи, бу йўлнинг асосларини баён қилиб берувчи мукаммал диндир. Исломда ёшларнинг тарбиясига доир Қуръони каримнинг жуда кўп оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламнинг ҳадислари ворид бўлган. Мазкур оятлар ва ҳадисларга тўлиқ амал қилинса, ўсиб келаётган фарзандларимиз гўзал хулқли, одоб-ахлоқли, таълим-тарбияли бўлиб улғаядилар.

Аммо юқорида зикр қилинган эътиборлардан четда қолиб, оила ва таълим масканларида фарзандлар эътиборсиз қолдирилса, тарбиянинг акси бўлган салбий оқибатларга оилиб келади. Бу борада ота-оналарнинг фарзандининг кимлар билан дўст тутингани, бўш вақтини қандай ўтказаётгани, вақтини нималарга сарфлаётгани, дарсларини ўзлаштириши кабиларга қаттиқ эътибор беришлари лозим бўлади. Ўрни келганда чиройли насиҳатлар қилиб, одоб ўргатиб борилари керак. Луқмони ҳаким ҳам ўғлига чиройли насиҳат қилади: “Эй, ўғилчaм, шубҳa йўқки, aгaр xaнтaл (ўсимлигининг) уруғидeк (яxши ёки ёмoн aмaл қилинaдигaн) бўлсa, бaс, у (aмaл) бирoқ xaрсaнг тoш ичидa ё oсмoнлaрдa ёки Ер oстидa бўлсa, ўшaни ҳaм Aллoҳ кeлтирур. зeрo, Aллoҳ лутфли вa oгoҳ зoтдир. Эй, ўғилчaм, нaмoзни мукaммaл aдo эт, яxшиликкa буюр вa ёмoнликдaн қaйтaр ҳaмдa ўзинггa етгaн (бaлoлaр)гa сaбр қил! Aлбaттa, мaнa шу ишлaрнинг пуxтaсидaндир. Oдaмлaргa (кибрлaниб) юзингни буриштирмaгин вa Ердa кeрилиб юрмaгин. чунки, Aллoҳ бaрчa кибрли, мaқтaнчoқ кимсaлaрни суймaс. (Юргaнингдa) ўртa ҳoл юргин вa oвoзингни пaст қилгин. чунки, oвoзлaрнинг энг ёқимсизи эшaклaр oвoзидир”. (Луқмон сураси, 16-19-оятлар).

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, “Оммавий маданият” дейилаётган машҳурлик ёшлар орасига сингиб кетган бўлса-да, унинг тарбияга зид эканлиги, салбий таъсирлари эндиликда баҳс қилина бошлади. Ғарб маданиятдан ўрнак олиб, кийиниш, муомала, юриш-туриш, саломлашиш каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Натижада, аста-секинлик билан ахлоқ-одобнинг салбий томонга ўзгариши, аждодларимиздан давом этиб келаётган қадриятлар, урф-одатлар унут бўлиб бормоқда.

Фарзанд тарбиясидаги таъсирнинг яна бир сабабчиси – интернет, уяли телефон ва улардаги турли ижтимоий тармолардан ноўрин фойдаланиш бўлиб келмоқда. Бу воситалардан унумли фойдаланиб, улкан ютуқларга эришиш билан бирга нотўғри фойдаланиб, маънавий ва моддий томондан зарар келтириб чиқараётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бугунги кунда интернет тармоғида берилиб бораётган турли ахборот оқимидаги тўғри маълумотлар билан нотўғрисини ажрата олиш, тўғри ва мақсадли фойдаланиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун фарзандларни интернет сайтларга киришида ахборотдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш маданиятини юксалтириш зарур.

 Демак, болалигидан бошланган инсон тарбияси натижасида яхши, гўзал тарбия олган фарзандлар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб вояга етади, Аллоҳнинг ҳидоят йўлида юриб, икки дунё саодатини қўлга киритади. Тарбияси бўш ёки ёмон тарбия кўрган фарзандлар ношукр, ахлоқсиз ва беодоб кимсалар бўлиб улғаяди ва бундайлардан жамият ҳам, келажак авлод ҳам катта зарар кўради. Шунинг учун инсон жамияти, дину диёнат ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги аждодларимиз қолдириб кетган маълумотларни, ҳозирги кунда ниҳоятда зарур бўлган ахлоқий низом ва исломий одоб қоидаларига риоя этишни Пайғамбар алайҳиссалом замонларида қандай ўргатилгани ўргатиб борилиши керак.

Абдулҳаким қори Комилжон ўғли

“Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби