Диний-маърифий дарслар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда

0
519

Аввал хабар берилганидек, таълим муассасалари:умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассасаларида олиб борилаётган диний-маърифий суҳбатлар ўқувчиларда катта кизиқиш уйғотиб, уларнинг исломий билимларини ортишига хизмат қилмоқда. Имом-хатибларимиз ўқувчи ёшларга исломда илм олишнинг фазилатлари, ота-она ва устозга юксак ҳурмат одоблари билан биргаликда ўқувчиларнинг динимиз таълимоти юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб бермоқдалар.

Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз бошчиликларида юртимизда диний-маърифий сохада олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг мақсади ёш авлодга исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимизни янада яқинроқ танитиш, ёшларни Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, уламолар ҳикматлари асосида эътиқоди мустаҳкам, билими, хулқи гўзал авлод этиб тарбиялаш эканлигини тушунтирмоқдалар. Бу борада очилиши режалаштирилган илмий марказлар, фиқҳ, ҳадис, ақида мактабларининг фаолияти ҳақида сўзлаб бермоқдалар.

Учрашувлар сокинлик руҳида ўтиб, бу каби суҳбатлар ўқувчиларга ҳар тарафлама манфаатли бўлаётганини ўзлари айтмоқдалар. Зеро, қаердаки Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдан сўз юритилса, у жойга Аллоҳнинг раҳматлари ёғилади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот химати

Манба:Vakillik.uz