Бир ойлик ҳаёти қолганини билгач бу йигит умрага борди

0
736

Малайзиялик 20 ёшли Мухаммад Рамазон Алиаснинг умра сафарига бориши ҳаётидаги охирги саёҳат бўлди. У ўзининг Лейкемия (Оққон) касаллигининг охирги кўриниши билан бир ойдан ортиқ яшамаслигини билгач, кўп йиллар орзу қилган умра сафарига қасд қилди. У Мадина шаҳри шифохонасига ётқизилди ва ўша ерда вафот қилди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг яқин қариндошлари қўйилган, машҳур «Бақия» мозорига дафн қилинди. Синглисининг айтишича, акасини йўқотгани унга оғир ботган: -«Бироқ акам ҳозир муқаддас манзилда қўним топган, унга яхши бўлади деб умид қиламан» – деди синглиси.

МУЛОҲАЗАЛАР

Please enter your comment!
Please enter your name here